Get Mystery Box with random crypto!

Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчил | Davlat xizmatchisi

Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил берилади.

«Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслиги маълум қилинди.

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

@segmentuz