Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Telegram kanalining logotibi cyber_102 — Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi С
Kanaldagi mavzular:
Рақамли
Хорижий
Сунъий
Cyber
Jizzakh
Cybermonth
Cybersport
Qiziqarli
Мурожаат
All tags
Telegram kanalining logotibi cyber_102 — Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
Kanaldagi mavzular:
Рақамли
Хорижий
Сунъий
Cyber
Jizzakh
Cybermonth
Cybersport
Qiziqarli
Мурожаат
All tags
Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.30K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 71

2023-10-03 17:30:00
"Cyber Week Buxoro" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида “Энг яхши контент” танлови бошланди!

Танловда фақат Бухоро вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган эркин ижодкорлар (блогер, вайнер ва бошқалар) ҳамда ҳаваскор фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда қизиқарли блогпост (видео, аудио (подкаст) ва Ҳ.К. шаклидаги блогпостлар) ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман, уни фақат фирибгарлар сўрайди;
Онлайн кредитни банкларнинг расмий сайти ёки уларнинг мобил иловаларидан олинг;
Бизнес трейдинг орқали тез бойишга шошилманг;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қимордан огоҳ бўлинг!
Пулингизни қисқа муддатда икки баравар кўпайтириб беришни таклиф қилишганда ТЎХТАНГ!

Ижод намуналари 2023 йил 7 октябрь куни соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.6K viewscyber102, 14:30
Ochish/sharhlash
2023-10-03 17:00:00
"Cyber Week Buxoro" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тиббиёт муассасаларининг ходимлари ўртасида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остидаги танлов бошланди!

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда видеоролик ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қиморга одатланиш гиёҳвандлик моддасига ружу қўйиш билан тенг;
Сизни тез бой қилишмоқчи бўлганларга ишонманг;
Ютуқни қабул қилиб олиш учун почта тўловларини тўламоқчимисиз, демак сиз фирибгар тузоғидасиз!
Банк картангни бировга сотма – жиноятчига ёрдам берма!
Шахсий суратларни интернетга жойлаштириш афсус қилиб қолма!

Ижод намуналари 2023 йил 7 октябрь куни соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
17.0K viewscyber102, 14:00
Ochish/sharhlash
2023-10-03 16:30:00
"Cyber Week Buxoro" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остидаги танловга старт берилди!

Танловда иштирокчилар қуйидаги мавзулардан танлаган ҳолда ёки соҳага оид бошқа мавзуларда видеоролик ишлаб чиқиб юборишлари лозим:

Шахсий маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмайман;
Банк карта кодини бермайман;
Огоҳ бўлинг интернетда фирибгарлар;
Онлайн қиморга одатланиш гиёҳвандлик моддасига ружу қўйиш билан тенг;
Сизни тез бой қилишмоқчи бўлганларга ишонманг;
Ютуқни қабул қилиб олиш учун почта тўловларини тўламоқчимисиз, демак сиз фирибгар тузоғидасиз!
Банк картангни бировга сотма – жиноятчига ёрдам берма!
Шахсий суратларни интернетга жойлаштириш афсус қилиб қолма!

Ижод намуналари 2023 йил 7 октябрь соат 18:00га қадар https://t.me/Cyber102Bot телеграм бот орқали қабул қилинади.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒

Telegram
18.5K viewscyber102, 13:30
Ochish/sharhlash
2023-10-03 16:00:00
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 3-11 октябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” "CYBER WEEK BUXORO" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

"CYBER WEEK BUXORO" тарғибот тадбирлари давомида қўйидаги танловларни ўтказиш белгиланган:

Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остида танлов;
Тиббиёт ходимлари ўртасида “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остидаги танлов;
“Энг яхши контент” танлови;
“Энг фаол мактаб" танлови;
“Энг фаол мактабгача таълим муассасаси" танлови;
“Энг фаол тарғиботчи маҳалла инспектори” танлови;
“Инновацион ёндашув” танлови.

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов учун материаллар: https://t.me/Cyber102Bot телеграм боти орқали қабул қилинади.

Эслатма: танловларда фақат Бухоро вилояти ҳудудида яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Танловда фаол иштирок этинг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни кибертаҳдидлардан асранг.

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
24.1K viewscyber102, 13:00
Ochish/sharhlash
2023-10-02 17:00:00
Ҳар 39 сонияда хакерлар ҳужуми содир бўлар экан
————
Мэриленд (АҚШ) университетининг тадқиқотчилари хакерлар ҳар 39 сонияда турли маълумотларни олиш учун бошқа одамларнинг компьютерларига киберҳужум қилишини аниқлашган.

Қизиқарли маълумот.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
15.3K viewscyber102, 14:00
Ochish/sharhlash
2023-10-02 13:02:22
Starlink достиг 2 млн абонентов
————
В минувшие выходные SpaceX сообщила, что число активных пользователей Starlink превысило 2 млн — о первом миллионе компания отчиталась в декабре прошлого года.
На фоне достижения данной цифры провайдер спутникового интернета устроил акцию, предложив скидку 50% на стандартный комплект оборудования, который изначально стоит $599. Но есть нюанс: это будет восстановленное оборудование, бывшее в употреблении.

IT новости.

Наши
каналы
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.7K viewscyber102, 10:02
Ochish/sharhlash
2023-10-02 11:02:33
Веб сайтларда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази номидан сохта эълон жойлаштириб, пул талаб қилиб келган "хакер" қўлга олинди
————
Ички ишлар вазирлигига Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 34 ёшли М.А. исмли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс ундан товламачилик йўли билан 300.000 сўм миқдордаги пулларини ўзлаштириб олганлиги айтиб, ушбу номаълум шахсга чора қўришни сўраган.
Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 21 ёшли Э.Б. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида, Э.Б. зарарли дастурлардан фойдаланиб, фуқароларга порнографик мазмундаги сайтларга кирганлиги учун қурилмаси “Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази томонидан блокланиб, 300.000 сўм жарима солинганлиги” ҳақида ёлғон хабар юбориб, улардан жаримани тўламаган тақдирда контактидаги танишларига шарманда қилиш билан қўрқитиб, банк карта орқали электрон пул ўтказилишига эришиб келаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Э.Б. жиноий фаолиятини мунтазам давом эттиришни мақсад қилиб, эътиборга тушмаслик учун фуқаролардан 200-300 минг сўм атрофида пул талаб қилиши аниқланди.
Ҳолат юзасидан Э.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у томонидан содир этилиб, фош этилмай қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Жиноятлар туркумидан.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
19.0K viewscyber102, 08:02
Ochish/sharhlash
2023-10-02 09:01:53
Қизиқарли сўровнома
—————
Дунёдаги биринчи "Ноутбук" ҳақида биласизми

Жавобингизни изоҳда қолдиринг ...

Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
17.9K viewscyber102, 06:01
Ochish/sharhlash
2023-10-02 06:59:59
Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Интернет фойдаланувчиларига "Click RULETKA" номли ҳавола орқали "SPIN" ва ғалаба 40.000.000 бир марта босиш билан" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

Фейк хабарлар

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
29.2K viewscyber102, 03:59
Ochish/sharhlash
2023-10-01 16:59:59
"WebCrawler .com"
————
Биринчи қидирув тизими 1994 йилда ишга туширилган "WebCrawler .com" эди.
Ўзидан олдингиларидан фарқли ўлароқ, у фойдаланувчиларга исталган веб-саҳифада жойлашган ҳар қандай сўзларни қидириш имконини берган.

Қизиқарли маълумот.

Бизнинг
каналларимиз
:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
23.3K viewscyber102, 13:59
Ochish/sharhlash