Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Telegram kanalining logotibi cyber_102 — Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi С
Kanaldagi mavzular:
Рақамли
Хорижий
Сунъий
Cyber
Jizzakh
Cybermonth
Cybersport
Qiziqarli
Мурожаат
All tags
Telegram kanalining logotibi cyber_102 — Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
Kanaldagi mavzular:
Рақамли
Хорижий
Сунъий
Cyber
Jizzakh
Cybermonth
Cybersport
Qiziqarli
Мурожаат
All tags
Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.30K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2024-01-25 16:02:45
#It_соҳасидаги_янгиликлар

"Amazon" омборларида аллақачон 750 минг робот ишлайди ва ҳар йили "ишчилар" сони ортиб бормоқда:
——
- 2013 йил: 1000та робот;
- 2014 йил: 15 000та робот;
- 2017 йил: 100 000;
- 2019 йил: 200 000;
- 2021 йил: 350 000;
- 2022 йил: 520 000;
- 2023 йил: 750 000.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.4K viewscyber102, 13:02
Ochish/sharhlash
2024-01-25 15:00:00
#Сунъий_интеллект_технологияси

"NASA" роботларга коинотда мустақил объектлар қуришни ўргатди
——
"NASA" роботлар ва махсус қурилиш блоклари ёрдамида коинотда катта ҳажмдаги объектларни қуриш имконини берувчи ноёб тизимни ишлаб чиқди.
Тадқиқотчилар технологияни муваффақиятли лаборатория синовидан ўтказишди: учта робот мустақил тарзда юзлаб қурилиш блокларидан фойдаланган ҳолда кичик омборча катталикдаги бошпана қуришди.
Олимларнинг таъкидлашича, оддий алгоритмлардан фойдаланиш ва паст ҳисоблаш талаблари туфайли тизим хатоларни ташқи назоратсиз мустақил равишда тузатишга қодир.
Ушбу ишланма Ой, Марс ва ундан ташқарида узоқ муддатли миссиялар учун йўл очади.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.3K viewscyber102, 12:00
Ochish/sharhlash
2024-01-25 13:01:01
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги "korzinkа. uz" йирик супермаркетлар тармоғини ўз ичига олган "Anglesey Food" МЧЖ ХК компанияси асосчиси тадбиркор Зафар Камилевич Хашимов номидан унинг фотосуратига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
17.3K viewscyber102, 10:01
Ochish/sharhlash
2024-01-25 11:00:00 #Кибержиноят

Банк картангиз кодини карта ёнида сақламанг, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
——


14.0K viewscyber102, 08:00
Ochish/sharhlash
2024-01-24 13:00:00
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран "O‘zbekiston 24” ахборот канали расмий белгисидан фойдаланиб, ҳамда тадбиркор Алишер Усмонов видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.7K viewscyber102, 10:00
Ochish/sharhlash
2024-01-24 07:00:40
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
——
Фирибгарлар томонидан Ўзбек актёри ва режиссёри Рустам Сагдуллаевнинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "Алия" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
19.4K viewscyber102, edited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-01-23 16:26:42
12.9K viewscyber102, 13:26
Ochish/sharhlash
2024-01-23 15:00:50
#Рақамли_технологиялар_тарихи

1970 йилда "IBM" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган биринчи қаттиқ диск (HDD), атиги 2 мегабайт сиғимга эга эди.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.2K viewscyber102, edited  12:00
Ochish/sharhlash
2024-01-23 12:59:58
#АОКА_билан_ҳамкорликда

Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Охирги вақтларда интернет фирибгарлари чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топмоқда. Масалан, турли сохта иловаларни яратиб, фойдаланувчилар орасида оммавий тарқалишига эришмоқда. Бундай сохта иловаларга кўзингиз тушса, у ҳолда уни юклаб олманг, зинҳор шахсий маълумотларни киритманг.

Фуқаролардан бу каби сохта хабарларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.me/antifake_uz/236

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
19.8K viewscyber102, 09:59
Ochish/sharhlash
2024-01-23 10:59:59
#Кибержиноят

Фуқароларни чув тушириб келган "сохта маклер" қўлга олинди
——
Тошкент шаҳри, Миробод туманида яшовчи 45 ёшли Ф.Ф. мурожаат қилиб, ўз аризасида номаълум шахс “Телеграм” мессенжери орқали ўзини гўёки ижара учун эълон қилинган уй эгаси сифатида таништириб, унинг ишончига кириш орқали, олдиндан тўловни бир қисмини беришни айтиб, унинг банк картасидан 1.600.000 сўм миқдоридаги пулларни алдов йўли билан ўтказдириб, суҳбат ёзишмаларини ўчириб юборганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шахри, Сергели туманида яшовчи 21 ёшли Д.Ф. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Ф. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” орқали ўзини “Уй эгаси” сифатида таништирган ҳолда, уларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юбориш орқали қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Ф.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.6K viewscyber102, edited  07:59
Ochish/sharhlash