2022-08-27 21:06:49
Мондат чиқди 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
my.dtm.uz сайти орқали:
my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
СМС хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ИД рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
ҚР-код орқали:
Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Батафсил
Telegram | YouTube | Instagram | Lichka
1.5K viewsedited 18:06