#Солиҳлар_гулшани Йўлнинг ҳаққини адо қилинглар Абу Толҳа За | COURSE: Касб-ҳунар ўрганинг! 🚀
#Солиҳлар_гулшани
Йўлнинг ҳаққини адо қилинглар
Абу Толҳа Зайд ибн Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир уйнинг олдида гаплашиб ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, «Сизларга нима бўлди, кўчада ўтирибсизлар?» дедилар. «Ўзимиз, шундай. Суҳбатлашиб, гаплашиб ўтирибмиз», дедик. У зот алайҳиссалом: «Ўтириш керак бўлса, унинг ҳаққини адо қилинглар: (унинг ҳаққи) кўзни тийиш, саломга алик олиш ва чиройли сўзлаш», дедилар».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/marifatahli