Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорни риск қилиб бир иш бошлашига нима рағбат бўлиши мум | Compass Consulting

Тадбиркорни риск қилиб бир иш бошлашига нима рағбат бўлиши мумкин?

Кузатганим: бизнинг жамиятимизда кўп тадбиркорлар мажбурликдан тадбиркор бўлишган. Совет Иттифоқи ва социалистик тизим қулаши, барча собиқ Совет давлатларини иқтисодиёти оғир ахволга тушиши қанчадан қанча касб эгаларини бозорларга чиқариб юборди. Хозир ҳам бир қанча тадбиркор танийман, ба жони дил бир жойда сохам бўйича ишлашни хохлар эдим, лекин оиламни таъминлашга етарли ойлик хеч ким тўламайди ва мажбур тадбиркорлик билан шуғулланаман дейишади.

Яъни бу тоифа тадбиркорларни рағбатлантирган нарса бу моддиятдир. Лекин, буларни аксарияти катта бизнеслар қуриб, умид қилган натижаларига эришишмайди, ва бир умр ўз корхоналарини ходимлари бўлиб ишлаб юришади.

Яна бир қатлам тадбиркорлар эса муваффақиятлироқ бўлиб корхоналарини йириклаштиришади, улар бир муддатдан кейин иқтисодий мақсадларига эришишади. Ундан кейин уларни нима рағбатлантиради: янада каттароқ уйми, қимматроқ автомобилми, Форбс руйхатида ўринми? Қачонгача давом этиши мумкин бу рағбатланиш манбаъси?

Лекин, хақиқий илхом, шижоат ва рағбат манбаъси қаерда? Ички оташингиз нимадан авж олади?