Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркор шижоати ва муносабати. Йиллар давомида ишим туфайли | Compass Consulting

Тадбиркор шижоати ва муносабати.

Йиллар давомида ишим туфайли кўп муваффақиятли тадбиркорлар билан ишлаб уларни кузатиб бораман. Муваффақиятга эришаолмаган тадбиркорлардан уларни ажратиб турган нарсалардан бири бу тадбиркорлик шижоати ва муносабати бўлса керак дейман.

Булар бизнес бошлаб тез вақт ичида (2-3 йил) ташкилотни системалаштириб, командани шакллантириб, бизнесни ичидан чиқиб кетишади. Кейинчалик фақат стратегия ва назорат билан шуғулланишади. Юқори тажрибага эга бўлган йирик тадбиркорлар эса бизнесни ичига бошиданоқ киришмайди.

Кўп тадбиркорларни хатоси бизнесини ичида қолиб кетишларидир. Ўз бизнесини ишчисига ёки менеджерига айланиб қолишади. Бу холатда аксарият тадбиркорлар орзуларига эришаолмасдан пушаймонлик билан яшашади.

Тавсиям, бошидан бизнесни "ичида" эмас "устида" бўлишни ният қилиб, тез вақт ичида система қуриш билан шуғулланиш керак, бор шижоат ва эхтиросни шунга қаратиш керак.

Сизларда холат қанақа?