Get Mystery Box with random crypto!

Қорамолларда туёқлар ойига 6-7 мм ўсади. Яйловда ўтлайдиган ёк | Chorvachlik | Rasmiy kanal

Қорамолларда туёқлар ойига 6-7 мм ўсади. Яйловда ўтлайдиган ёки эркин юрадиган
молларда туёқлар меъёрда ўсган бўлади.
Доимо боғланган ҳолда турадиган ва юмшоқ полли жойларда турадиган чорва молларида туёқ ўсиши тезроқ бўлади ва бир мунча вақт ўтгач туёқлар ўсиб, бир-бирини устига чиқиб кетиши оқибатида юқорига қайрилади ва синишига олиб келади:
Ўсиб кетган ва синган туёқлар чорва молларининг ўрнидан туришига ҳалақит беради. Чорва моли оёқда туришга қийналади, бунинг оқибатида доимий равишда ётишни истайди, иштаҳаси йўқолади ва семириш кўрсаткичи тушиб кетади. Ўсаётган ва синган туёқлар орасида ўғитлар тўпланиши боис, туёқнинг таг қисми чиришига олиб келади.
Узоқ вақт боқиладиган чорва молларининг туёқлари шу тарзда ўсадиган бўлса, туёқларни кесиш йўли билан даволаш мумкин.
Туёқ кесиш учун турли асбоб-ускуналарлан фойдаланилади. Агар бир мартада кўплаб сигирларнинг туёғи кесиладиган бўлса, туёқларни электр асбоблар ёрдамида кесиш ва силлиқлаш қулай.
Афсуски, туёқ кесиш бир марталик иш эмас. Гарчи туёқ кесилиши оёқ тузилиши, сигирнинг юриши ва умумий ҳолатини бирмунча яхшиласада, кесишдан аввал
оқсоқланган сигирларда туёқ суягида бирор ички камчилик бўлади ва бундай сигирларда анча тез ўсади.
Манба: «Қорамолларни парваришлаш» Тузувчи: Қ.Ж.Шакиров – Тошкент давлат аграр университети “Умумий зоотехния” кафедраси доценти, қ.х.ф.д.