Get Mystery Box with random crypto!

Қорамол гўшти импорти 13,8 минг тоннага ошган Давлат статисти | Chorvachlik | Rasmiy kanal

Қорамол гўшти импорти 13,8 минг тоннага ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 141,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 32,8 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.

Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,8 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар:

Беларусь – 17,1 минг тонна
Қозоғистон – 11,6 минг тонна
Бразилия – 1,4 минг тонна
Ҳиндистон – 967 тонна
Россия – 791 тонна