2023-04-26 19:48:51
ҚУТЛОВ !!!
Бугун 26 апрель куни Чортоқ тумани Ора ариқ маҳалласи хотин-қизлар фаоли Абдуллаева Дилдора Маҳаммаджановнанинг таваллуд куни.
Ҳурматли, Абдуллаева Дилдора Маҳаммаджановна!
Сизни бугунги унутилмас кун – таваллуд айём билан туман бўлими ходимлари номидан самимий муборакбод этамиз.
Сиз бугунги кунда бор билим ва маҳоратингизни Маҳалла тизими соҳасига йўналтириб, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича олиб бораётган фаолиятингиз давомида ташаббускорлик, ғайрат ва шижоатингиз билан барчага ўрнак бўлиб келмоқдасиз.
Ушбу қутлуғ кун муносабати билан Сизга оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз. Хонадонингиз файзу-баракага тўлиши ва доимо ҳурсандчилик хукм суришини, яхши орзу-истакларингиз рўёбини яратгандан сўраб қоламиз.
Сизни таваллуд айёмингиз билан яна бир бор қизғин табриклаб, узоқ ва мазмунли умр, бахт-саодат, эзгу ишларингизда муваффақият тилаймиз!
Ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлинг!
https://t.me/chortoqdangapiramiz
1.8K views16:48