Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч кимга сир эмас Ўзбекистонда Сирдарё деган вилоят бор. Бу в | Чоршанба

Ҳеч кимга сир эмас Ўзбекистонда Сирдарё деган вилоят бор. Бу вилоят 2020 йилда трендга чиқгани ҳам ҳаммага аён. Сув омборларини бузилишию кислород баллонларини портлашлари билан. Агар бу фожаларни оқибатларини одамлар билмай қолишса аниқ айтишим мумкинки бу ҳақида ҳеч қаерда айтиб ҳам ўтишмасди ёзишмасди ҳам. Бундай дейишимга етарлича сабаблар бор. Бир бошдан бошлаймиз, адашмасам якшанба куни эди. Обетдан кейин қандайдир гумбурлаган овоз эшитилди, уйлар зириллади. Кейин билсам уйим шаҳардан ташқарида бўлгани учун биздаги овоз унчалик баланд бўлмаган экан, шаҳарда анча вахимали бўлганмиш. Ҳамма бир-биридан сўраган, ўзига яраша кичкинагина хаосча билан воқеалар ривожини кузатаяпмиз интернет орқали. Бироз ўтиб ФВВ баёнот билан чиқди, уларга кўра ҳеч ким уларга ариза билан чиқмаган, лекин шунда ҳам фавқулотда вазиятдаги тиниб тинчимас вазирлигимиз ўзлари бориб жойларни текшираётгани ва бу борада хали ҳеч қанақа маълумота эга эмаслигини ёзди.
Тасаввур қилинг, кичкинагина шаҳар. Гумбурлаган овоз чиқаяпти, уйлар қимирлаб кетаяпти лекин булар овоз қаердан чиқганини билмас экан. Суриштириб ҳам топа олмабди. Майли.
Кеча, аниқроғи бугунга ўтар кечаси соат иккилар атрофи яна гумбурлаш бўлди. Бу сафар тун бўлгани учунми билмадим, гумбурлаган овоз анча баланд эшитилди.Кечадан аввалги хаосча чинакам хаосга айланди. Онам нариги хонадан чиқди, шаҳарда турадиган акамга телефон қилинди. Кўчада кучуклар акиллаган, ойналар зириллаган. Ҳатто мен уйқудан уйғониб кетдим(!) Маҳаллий телеграм каналларда ҳам, гуруҳларда ҳам шу мавзу. Миш-мишлар болалаган, лекин халигача ФВВ икки қатор нарса ёзмади.

Нима дейишим мумкин, қанақадир бомбачаларни синовдан ўтказаяпсизларми ёки Хитой заводлари ер остидан Хитойга туннел тешаяптими билмадим, нима бўлганда ҳам ҳаммани ер ютиб кетмасидан халққа ростини айтинглар жаноб мутасаддилар!