Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 'Youtube' каналларида ва ижтимоий тармоқлард | CHIROQCHI.UZ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

"Youtube" каналларида ва ижтимоий тармоқларда "Ўқитувчилар дарс талашиб бир-бирини уриб ташлашди. Жанжал" номли видеомурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси дастлабки муносабати:

Юқорида қайд этиган ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

Эслатма: Таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳар бир мамлакат равнақида, келажак авлод камолотида таълим-тарбиянинг, устоз-педагогларнинг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Шундай экан, ушбу соҳага ҳар доим алоҳида эътибор қаратиш долзарб масалалардандир.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/qashqadaryo_vxtb