Get Mystery Box with random crypto!

#online ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ Мустақиллик куни тантан | CHIROQCHI.UZ

#online

ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМ

Мустақиллик куни тантаналари Чироқчида кенг нишонланди. Туман Маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган асосий байрам шодиёнаси барча туманимиз аҳли ҳамда меҳмонларга чексиз қувонч бахш этди.

Байрамона безатилган майдонда ўтказилган тадбирга нуроний отахон ва онахонлар, туман фаоллари, ёшлар вакиллари таклиф этилди.

Тантанада туман ҳокими Нодир Эркаев сўзга чиқиб, истиқлол йилларида халқимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар, ҳаётимизда рўй бераётган туб ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритди ва барчани қутлуғ айём билан табриклади.

Каналга уланиш
https://t.me/chiroqchi_press