Get Mystery Box with random crypto!

#Вело_сайл 'Спортни сев, спорт билан яша' шиори остида вело- | Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

#Вело_сайл

"Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида вело-сайл бўлиб ўтди!

Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида шаҳар ҳамкор ташкилотлар ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кўпкураш спорт турлари факультети "Оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти" кафедраси ташаббуси билан бугун эрталабки соат 10:00 да университет ҳудудида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида вело-сайл бўлиб ўтди!

Вело-сайлнинг барча иштирокчилари баҳорги майин ҳаво ва спортни тетик кайфият берганидан мамнун бўлишди.

Хабарларимизни кузатиб боринг

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpress