Get Mystery Box with random crypto!

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” Бугун ҳам доимгидек Чирчиқ ша | Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”

Бугун ҳам доимгидек Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” спорт марафони ўзгача бир кўтаринкилик руҳи билан бошланди.

Шаҳар марказидаги “Кимёгарлар саройи”да қолаверса бир нечта МФЙ ҳудудларида бўлиб ўтган тадбирда 2000 дан зиёд фуқаролар 100 дан зиёд миллий гвардия ходимлари ўзларини спортга бўлган муносабатларини ифода этганлиги, тадбирда ҳар гал иштирокчилар сони кўпайиб, унга аҳоли томонидан қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради.

Марафон эрталабки соат 8:00 да аввалига бадантарбия машғулотлари билан бошланиб, сўнг 5000 қадам юриши билан давом этди. Келгусида ушбу спорт марафонига бундан-да кўпроқ аҳоли қатнашиши ва бу тадбир шаҳар аҳолисининг яхши одат тусига киришига ишониб қоламиз.

Манба

Каналга уланинг!
Ушбу манзилдамиз
https://t.me/chirchikpre