Get Mystery Box with random crypto!

2-сектор 'Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одам | "CHINOZ HAYOTI" / rasmiy kanali

2-сектор

"Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир"

Тошкент вилояти прокурори ўринбосари Ф.Ю.Бабарахимов, туман прокурори Г.М.Абдусаламов ҳамда корхона-ташкилот масъуллари иштирокида Чиноз тумани 2-сектор ҳудудида аҳоли билан "Сайёр қабул" ўтказилди.

"Сайёр қабул"дан асосий мақсад аҳоли муаммолари ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш, инсонларни қийнаётган масалалар, муаммолар хусусида жойида муҳокама ўтказилиб, тегишли ечим топишдир.

Қабул жараёнида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари тўғрисида бевосита мурожаат этишди.

Қабул якунида келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг:
https://t.me/chinoz_hayoti_gazetasi