Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади — Шавкат Мирзиёев
“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида
амалий тадқиқотларни кучайтириб,
“корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз.
Келгуси
етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан
4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна
шунча маблағ йўналтирилади. Шунингдек,
Инновация жамғармасига
5 триллион сўм ажратилиб,
янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият каби йўналишлар бўйича
алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини қабул қиламиз. Ушбу мақсадларга келгуси
етти йилда 2 триллион сўм ажратилади.
Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи
2 баробар оширилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
https://t.me/+KrFjj5yQ1SZjNDcy
- энг тезкор ва мухим янгиликлар каналига аъзо бўлинг