Хоразмда талабалар сони 5 карра кўпайиб, 46 минг нафарга етди
ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар хусусида айтиб ўтди:
олти ярим йилда вилоят иқтисодиёти 1,3 марта ўсиб, 32 триллион сўмга етди, аҳоли жон бошига даромад 16,5 миллион сўмдан ошди;
вилоятда боғчалар қамрови 22 фоиздан 79 фоизга, олийгоҳларда эса 8 фоиздан 38 фоизга кўпайди;
олдин биргина Урганч давлат университети бўлган бўлса, ҳозирга келиб 5 та давлат, 3 та нодавлат ва 1 та хорижий олийгоҳ фаолият кўрсатмоқда;
Талабалар сони 5 карра кўпайиб, 46 минг нафарга етди;
28 та замонавий шифохона ва поликлиникалар ташкил этилди;
500 мингдан зиёд аҳоли яшаётган маҳаллаларга марказлашган тармоқлар орқали сув етказиб берилди, сув таъминоти 2017-йилдаги 52 фоиздан 86 фоизга етди.
https://t.me/+KrFjj5yQ1SZjNDcy
- энг тезкор ва мухим янгиликлар каналига аъзо бўлинг