Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда Врач ойлиги қанча? Ва унга умр ўтқазса бўладими? | Abduvahob-Ziyo kimyo

Ўзбекистонда Врач ойлиги қанча? Ва унга умр ўтқазса бўладими?

Халқ орасида Врачлар пора олмаслиги керак, қасам ичган, врачларнинг ойлиги етарли деган ҳар хил тушунчалар мавжуд. Келинг очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилиб кўрамиз.

Суратда Меҳнат вазирлиги порталидан Бўш иш ўринлари учун ваканциялар рўйхатида Врачларнинг 1 ставкаси учун белгиланган ойлик кўрсатилган.

Мисол учун биз ВОП ёки УАШ врачи билан битта Тор мутахассисни (хирург, травматолог ва хокозо) ойлигини олдик.

Расмда демак 1 ставка учун:

УАШ ойлиги 1.837 минг сўм
Тор мутахассич 1.670 минг сўм

Хўш, энди бу ойликдан солиқларни айирамиз. 12% даромад ва 1% пенсионний жами 13% фоиз.

1.837 минг - 13% = 1.598 минг сўм
1.670 минг - 13% = 1.453 минг сўм

УАШ ва Тор мутахассис кунлик чиқимлари. Ўртача

10 минг сўм йўлкира Поликлиникага боришга келишга
15 минг сўм обедга
20 минг сўм уйларга бориб бемор кўришга йилкира

Шуларни қўшиб юқоридаги ойликдан яна айирамиз. Ўртача 40 минг сўмдан 22 кун иш куни = 880 минг сўм.

1.598 минг - 880 минг сўм = 678 минг сўм
1.453 минг - 880 минг сўм = 533 минг сўм.

Бундан ташқари режаланмаган чиқимлар мавжуд.
Деворий газета, стенд
Гултувак, гул
Комиссияга пул йиғиш
Фондлар
Главврач ва касбдошлар туғилган куни
Порталчи беморлар ва бало баттар чиқимлар

Охирида шу чиқимлардан ташқари УАШ қўлига ўртача 400 минг сўм, Тор мутахассис қўлида эса 350 минг сўм пул қолади.

Энди Ишхонадан уйга олиб кетиладиган пул ШУНЧА.

Уй-рўзғор, коммунал тўловлар, кредити бўлса тўлов, бола чақа, кийим бош ва маиший чиқимларга шу пул қолади.

Энди виждонан айтайлик! Шу пулга яшаш мумкинми? 6-7-10йил умрни илм қувишга ишлатган одам шу пулга қандай умр ўтқазиши керак?

Боласини, хотинини кўзига қандай қарайди?

Жавоб беринг!!!

Абдулазизхон Акрамов. Шифокор.

@acramov