Get Mystery Box with random crypto!

#Бежаб_қўйишибди #Тошкент_шаҳри Янгиҳаёт тумани 'Ташаббус' МФ | CHAQIR (Zo`ring bormi?)

#Бежаб_қўйишибди
#Тошкент_шаҳри

Янгиҳаёт тумани "Ташаббус" МФЙда (Илгариги Сергели V-a) жойлашган янги уйларнинг (Метронинг 2- ва 3- бекатлари оралиғидаги) олди замонавий кўринишига эга бўлаяпти. Бу яхши!
Аммо, бир нарса одамни ҳам асабини бузаяпти, ҳам кулгисини келтираяпти. Эътибор берган бўлсангиз мана бу уйларнинг фасади аслида сариқ ва қизил рангларга бўялган. Аммо негадир олатароқ қилиб чала қилингандай бўяб кетишибди.

Буни кўриб "ҳеее дидингга филни гўнги" деятпда Чори бобом. Сал дизайнерлардан маслаҳат олинглар, уйларнинг фасади чанг босган бўлса бўқни рангига ўхшатиб шиваб кетмангларда барака топкурлар. Бошида ўйладим ҳамма ёғини бўяшади шекилли деб. Қарасам ўзларича "Ҳай-тек" услубида бўяшмоқчи бўлдими ёки болалари уйча ясаб шунақа краскада бўяганини кўрган бирор "ақлли" ўзича янгилик яратдими билмадим.

Хуллас ё тўлиқ сариқ қилиб қўйинглар ёки бундай оқизиб кетманглар.

P.S. Шу йўлдан ҳокимбува ўтсалар қараб қўйсинлар чиройли уйларга қандай чиқ(ч)иб бўяшганини.

CHAQIR (Зўринг борми)