Get Mystery Box with random crypto!

#Одалат Кеча деҳқон бозорга кирдим. Аслида деҳқон қолмаган 'О | CHAQIR (Zo`ring bormi?)

#Одалат

Кеча деҳқон бозорга кирдим. Аслида деҳқон қолмаган "Олибсотар бозори" десаям бўлади.

Ҳамма нарса қиммат.

-"Нега шуни ҳокимларга айтмайсизлар, тил борми?", десам.

-Молникими, қўйникими?", дейди.
-Калла борми ўзи, десам "
"Йўқ
" дейди.
"Миячи?" десам "Калла бўлмаса мия нима қилади" деб тиржаяди.

-"Ҳеее инсоф борми сизларда?" десам
"Нечи кило керак?" дейди.

"Виждончи?" десам
"Молни виждонидан тортайми, эчкиникидан" дейди.
"Фаросатчи?", десам
"Молда фаросат нима қилади" дейди.

Охири жаҳлим чиқиб "Ўзи бу ерда Адолат борми?" десам
"Ана!" деб кўрсатишди. Ҳайрият-э деб олдига бориб қарасам:

"Адолат тарозиси" деб ёзиб қўйилган-у ўзи йўқ экан. Энг қизиғи масъулиям ёзилган экан, аммо, уни қаердан топасиз, қайси манзилга мурожаат қиласиз, телефони-чи, шу шахснинг ўзи борми Худо билади.

"Ҳааа бизда "Адолат тарозисини ўзи бўлмаса адолат кутиб нима қиласан, фақат ёзувларга қарасанг кўп нарса бор, амалда эса шимилдириқ" деб чиқиб кетдим.


CHAQIR (Зўринг борми)