Get Mystery Box with random crypto!

Суҳбатлардан ўрганиш -Ассалому алайкум. -Ваалайкум ассалом. | Qalam - Нуқтаи назар (Жиддий канал)

Суҳбатлардан ўрганиш

-Ассалому алайкум.

-Ваалайкум ассалом.

Мени сўрашишим шундай. Қуруқ ёки қўпол кўринади. Чунки: “Яхшимисиз, нима гап, тузумисиз, уйдагилар яхшими” каби юмшатувчи сўзлар йўқ.

Сабаби:

Суҳбатларда бирон нима ўрганишни ёки ўргатишни хоҳлайман.

Бу нарса доимий бўлиши учун бундай суҳбатлар қизиқ бўлиши керак.

Қизиқ суҳбатнинг асоси — зўр саволлар.

Зўр савол қачон берилади? — Савол берувчига жавоб ростдан ҳам қизиқ бўлса.

Жавоби қизиқтирадиган саволларни беришни бошлаш учун…

Жавоби қизиқтирмайдиган саволларни беришни тўхтатиш керак

Шундай саволларнинг энг кенг тарқалгани - саломдан кейинги ҳол аҳвол сўраш.

Ҳол аҳвол сўрамадимми, демак ҳол аҳволни биламан, ёки қизиқ эмас. Бу самимийлик холос, қўполлик эмас.

Сўрадимми демак — жавоби менга қизиқ.

Номига савол бериш одатидан воз кечиш қийин. Лекин мукофоти — янги одат:

Қизиқ ва фойдали суҳбатлар олиб бориш одати бўлади.

Азиз Рахимов



https://t.me/changeyourself_uz