Get Mystery Box with random crypto!

Karnay | 🇺🇿 Uznews

Telegram kanalining logotibi carnay — Karnay | 🇺🇿 Uznews K
Telegram kanalining logotibi carnay — Karnay | 🇺🇿 Uznews
Kanal manzili: @carnay
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 728
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонга оид энг янги хабарлар бизда. Биздан узоқлашманг!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-18 08:11:22
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги устувор интеграция инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган.

@carnay
431 viewsedited  05:11
Ochish/sharhlash
2022-07-18 08:09:42 Қозоғистонда ўтган сутка давомида 1477 та янги коронавирус инфексияси ҳолати қайд этилди, дея хабар бермоқда тезкор штаб.

@carnay
453 views05:09
Ochish/sharhlash
2022-07-18 08:08:12 Ўзбекистонда Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича “ишонч телефон” ишга тушди

Қорақалпоғистондаги фожиали воқеаларни ўрганиш бўйича депутатлик комиссияси “Ишонч телефони”ни ишга туширди. Фуқаролар июл ойининг биринчи кунларида содир бўлган воқеалар ҳақида 1374 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, маълумот беришлари мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) аппарати матбуот хизмати хабар қилди.

@carnay
481 views05:08
Ochish/sharhlash
2022-07-18 08:05:53 Толибон Ўзбекистон ва Тожикистонни ўққа тутган ИШИД аъзолари йўқ қилинганини эълон қилди

Толибон махсус кучлари Қундузда 5 июл куни Ўзбекистонга ракета отганликда гумон қилинган 3 нафар жангарини йўқ қилди ва беш нафар жангарини қўлга олди, дея хабар берди гуруҳ матбуот котиби Забиулла Мужоҳид Тwиттер’да.

@carnay
462 views05:05
Ochish/sharhlash
2022-03-10 08:25:11 Korzinka uz Зафар Ҳошимов Украина Россия уруши Ўзбекистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатишини айтди. Ва айни пайтда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор аниқ чора-тадбирларни ҳам таклиф қилди:

1. Ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида та’минот манбаларини диверсификация қилиш имконини берадиган барча озиқ-овқат ва истеъмол товарларига импорт божлари ва аксиз солиғини бекор қилиш. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ва бозордаги нархларнинг кўтарилиши ва танқислигини юмшатишнинг деярли ягона йўли.

2. Бозорларни ва маҳсулот турларини, ҳам экспорт, ҳам импортни диверсификация қилиш.

3. ЖСТга киришни имкон қадар тезлаштириш ва барча давлатлар билан эркин савдо шартномаларини тузиш зарур.

4. Халқаро ҳуқуқ ва давлатлараро шартномаларга мувофиқ барча транзит мамлакатлар, жумладан, биринчи навбатда Россия ҳудуди орқали юкларнинг тўсиқсиз ўтишини та’минлаган ҳолда мамлакатимизга ва мамлакатимизга олиб борувчи логистика йўналишларини диверсификация қилиш.

5. Имконият даражасида меҳнат муҳожирларимиз учун меҳнат бозорларини диверсификация қилиш.

6. Россия ва Белоруссияда бизнинг меҳнат бозоримиз маркетингини фаоллаштиринг.

7. Мутахассисларни бошқа жойга кўчиришни имкон қадар соддалаштиринг: махсус соддалаштирилган виза режимларини (иш визалари ҳақида гапиряпмиз), рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тизимини, яшаш учун рухсатномаларни, ишлашга рухсатномаларни беришни жорий қилинг ва буни барча мутахассисликлар бўйича амалга оширинг.

8. Фуқаро авиациясида ҳаво флоти, рейслар ва маршрутлар сонини, шу жумладан, ҳаво транспорти бозорини либераллаштириш ҳисобига кўпайтириш. Бизнинг авиакомпанияларимиз тез муваффақиятга эришиш учун ноёб имкониятга эга.

Манба Подробно уз

@carnay
2.1K views05:25
Ochish/sharhlash
2022-03-10 08:10:09 Олмалиқда сув таъминоти бош муҳандиси $900 пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ИИБ билан ўтказган тезкор тадбирда, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси У.У. "О." номли боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи учун сув қувурини ўтказишга техник шарт ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркор Х.дан 900 АҚШ доллари пора талаб қилиб, миллий валюта ҳисобида 9,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Манба Uznews

@carnay
1.7K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-03-10 07:58:30 Автобус пиёдани уриб халок қилди.

Пиёдаларнинг бири ҳалок бўлган. 5 ёшли пиёда шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 март куни соат 11:30 да Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи МАN русумли автобусни бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган.
Натижада, 1952 йилда туғилган пиёда Р.З. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган. 2017 йилда туғилган пиёда Р.Е. “бош соҳаси лат ейиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Манба Uznews

@carnay
1.6K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-03-10 07:45:12 Ўзбекистон хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатади

2022 йил 1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” (дафтарлар)дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

@carnay
2.0K views04:45
Ochish/sharhlash
2022-03-10 07:33:13 Ўзбекистонда COVID-19'га қарши ейиладиган помидор-вакцина пишиб тайёр бўлди

Помидордан ташқари укроп, редиска ва бодринг каби ўсимликлардан ҳам ейиладиган вакцина яратилмоқда.Аввалроқ, Ўзбекистонда COVID-19'га қарши помидор-вакцина яратилаётгани ҳақида хабар берилганди.

"Помидорларни олиш жараёнидаги биринчи босқичлардан бири — биз конструкция яратдик. Коронавируснинг S-оқсил қисми, яъни тож қисмидан оқсилини олиб, уни клонладик. Шундан сўнг, у махсус конструкцияга қўйилди ва мана шу конструкцияни помидор ўсимлигига трансформация қилдик. Трансформациядан кейин помидор ўсимлиги ўсиб, катталашганда, биз уларда оқсил ҳақиқатда экспресса бўлаётгани ёки йўқлигини аниқладик", - дейди геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев.

Бўриевнинг айтишича, ҳозирги кунда бу сичқонларда синовдан ўтказилмоқда. Олинган натижаларга кўра, помидор ўсимлигида ҳақиқатда коронавируснинг S-оқсили экспресси бўлаётганлиги ҳамда помидорни сичқонларга берилганда уларда иммун жавоб борлиги аниқланди. Манба Uznews

Вакцина тайёр бўлгунча пандемия ҳам тугайди.

@carnay
1.2K views04:33
Ochish/sharhlash
2022-03-10 07:28:09 Ўзбекистонда доллар курси сезиларли даражада ошиши мумкин

Россияда жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш олти ойга тақиқланди. Ўзбекистонда бу доллар курсининг миллий валютага нисбатан сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик муҳожирлар олти ой давомида уйларига доллар жўната олмайди, бу эса уларнинг камомадини янада оширади. Масалан, 2021 йил якунига кўра, республика ташқи савдо тақчиллиги 46,5 фоизга ошиб, 8,85 миллиард долларни ташкил этди ва мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳисобидан 91,5 фоиз қопланди. Манба Ахор уз

Доллар олиб қўйишнинг айни пайти.

@carnay
1.1K views04:28
Ochish/sharhlash