Get Mystery Box with random crypto!

Док-1 Макс бўйича юқорини огоҳлантирган бош врач ишга тикланиш | CaCtus_Uz

Док-1 Макс бўйича юқорини огоҳлантирган бош врач ишга тикланиши лозим.

Док-1 Макс бўйича вилоят ССБни расман хат билан огохлантирган бош шифокор Маматқул Азизовни гўёки "ўз вақтида хабар бермаганлиги учун" деб ишдан бўшатишган.

Бош шифокорни ишдан бўшатиш жараёнини ҳолатдан келиб чиқиб ўргандим. Катта эҳтимол билан М.Азизовни ишдан бўшатиш давомида меҳнат қонунчилиги жиддий даражада бузилган.

Мен Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу қонунбузарликлар ҳақида аниқ фактларни бирма-бир келтириб беришим мумкин.

Янги вазирга маслаҳатим, М.Азизовнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаб, ўз вазифасига қайтариш керак. Агар иш судгача борадиган бўлса, ходимни суд орқали ишга тикланиш имконияти анчагина юқори деб ўйлайман.

Агар М.Азизов мурожаат қиладиган бўлса, уни адвокат сифатида ҳимоя қилишга тайёрман.

Шунчаки адолат учун.