Get Mystery Box with random crypto!

Буюклар ҳикмати

Telegram kanalining logotibi buyuklarhikmati — Буюклар ҳикмати Б
Telegram kanalining logotibi buyuklarhikmati — Буюклар ҳикмати
Kanal manzili: @buyuklarhikmati
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 110
Kanalning ta’rifi

“Ҳикмат мўминнинг ахтариб юрган нарсасидир, уни қаерда топса, ўша ердаёқ олади” (ҳадис).

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-08 16:01:01
Бемазҳабликни ўзига йўл тутиб, мазҳаблар орасида тентираб юрган инсон одамларнинг энг ёмонроғи ва пасткашроғидир.

Муҳаққиқ Муҳаммад Зоҳид Кавсарий, "Бемазҳаблик динсизлик сари кўприкдир" мақоласидан.

@buyuklarhikmati
384 views13:01
Ochish/sharhlash
2021-02-08 05:47:48
Имом Мотуридийни яхши кўришимиз эвазига Аллоҳдан савоб умид қиламиз.
Раббим, бизни қиёматда Имом Мотуридий билан бирга қилгин!

@buyuklarhikmati
166 views02:47
Ochish/sharhlash
2021-02-07 17:31:33 #савол_жавоб_аудио
#савол_жавоб

1.Аёл киши ҳижоб кийиши мажбурийми?
2.Аёл киши пардоз қилиши мумкин эмасми масалан кўчага чиққанда меҳмонга борганда?


Ассалому алейкум.
Саволим 2 та Биринчи саволим: Аёл киши ҳижоб кийиши мажбурийми ва намоз ўқиса Аллоҳга ва унинг пайғамбарига иймон келтирса зикр қилса аммо ҳижоб киймаса бунинг ҳикмати қандай бўлади ҳижоб киймаган аёл жаннати бўла оладими? Пайғамбаримиз дўзах аҳлининг кўпчилиги аёллардан эканлигини ва сабаби сўралганда эрини рози қилмагани ва қарғиш кўп айтганлари эканида ҳақидаги ҳадисни эшитдим бунда ҳижоб киймаган аёл ҳақида гапирмаганлар ҳижоб киймасдан ёпиқ тор бўлмаган кийим кийиб юрса ҳам бўладими? шунга изоҳ берсангиз илтимос.
Иккинчи саволим: Аёл киши пардоз қилиши мумкин эмасми масалан кўчага чиққанда меҳмонга бирор тадбирга борганда. Жавоб учун олдиндан раҳмат
.

жавоб: Исҳоқжон домла Бегматов

•----- савол юбориш -----•
➥ @UmmatuzSavolBot

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@ummatuz
129 views14:31
Ochish/sharhlash
2021-02-07 14:12:28
Ҳаёт лентасининг кўринишлари турли хил бўлсада, тарихнинг тонгидан бери ҳар бир лентанинг битта бошланиши ва битта якуни бор.

Шайх Мустафо Сибоъий

@buyuklarhikmati
140 views11:12
Ochish/sharhlash
2021-02-07 05:50:00 Ҳозирги замонга келиб далилларга (яъни, ҳадисларга) асосланиб таржиҳ қилиш йўқ!

Муҳаққиқ аллома Ибн Обидин, "Шарҳу уъқуди росмил муфтий" китобидан.

Шунга кўра, ҳозирги кунда: "Қон чиққанда таҳорат синмаслиги рожиҳ гап", деган гаплар вазнсиз гаплардир.

@buyuklarhikmati
383 views02:50
Ochish/sharhlash
2021-02-06 14:43:39
#анонс

Ҳанафий улуғларимиз фиқҳига теран нигоҳ: Анонс (2-қисм)

Ушбу видеодарс орқали сиз қуйидаги саволларга жавоб топишимиз мумкин:

-Aҳли суннанинг манҳажи (яъни тутган йўли) қандай йўл?
- Aҳли сунна шахсларга эргашадими ёки илмгами?
- Ҳанафий мазҳаби имом Aбу Ҳанифадан олдин ҳам мавжуд эди. Қандай қилиб?
- Киши ўзи билмаган мазҳабига амал қилса бўладими?
- Ҳар бир ижтиҳод қилувчи ҳам савоб олаверадими?
- Aҳли сунна мазҳаблари ҳамда "Таҳаллул" ва "Ташаддуд" мактаблари тутган йўл ўртасидаги фарқлар
- Бугунги кунда мазҳабларни ўрганиш қанчалар керак?

Изоҳ: "Таҳаллул мактаби" дегани, динга жиддий қарамайдиган, кўпгина масалаларга фатволар бериб юборадиган одамлар тоифасидир.
"Ташаддуд мактаби" эса муайян масалаларга қаттиқ туриб олган, шундан бошқасини қабул қилмайдиган, исломни фақатгина бир неча масалаларгагина чеклаб, ўшани қаттиқ ушлаб оладиган инсонлар тоифасидир.

Видеодарсни бугун соат 18:00 да Youtube'да кўришингиз мумкин.
Манзил:




@shayxsalohabulhoj
122 views11:43
Ochish/sharhlash
2021-02-06 06:03:03 Имомлар (яъни, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)га хилоф қилган одамнинг гапига назар ҳам солинмайди.

Аллома Қозихон Бухорий, "Шарҳу уъқуди росмил муфтий" китобидан.

Шу гапга биноан, бугунги кунда: "Фалон масалада фалон мазҳабнинг гапи рожиҳ", дейилаётган сўзлар назар солишга ҳам арзимайдиган сўзлардир.

@buyuklarhikmati
386 viewsedited  03:03
Ochish/sharhlash
2021-02-05 14:55:10
Кишининг тўқсон тўққизта гапи тўғри бўлса, унинг юзинчи гапи ҳам тўғри бўлиб қолмайди.

@buyuklarhikmati
202 views11:55
Ochish/sharhlash
2021-02-05 06:01:51
Шайтон Одам ҳақида: "Мен ундан яхшироқман", деди. Қалбларимиз шайтоний қалб эканининг далили шуки, бизнинг қалблардан ҳам биз бошқалардан яхши эканимиз садоси келиб туради.

@buyuklarhikmati
321 views03:01
Ochish/sharhlash
2021-02-04 06:01:49 Таржиҳ аҳлининг таржиҳи эътиборли ҳисобланади. Таржиҳ ҳар қандай олимдан ҳам қабул қилинавермайди.

Муҳаққиқ аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳнинг "Шарҳу уъқуди росмил муфтий" китобидан.

Оламлар Рабби Аллоҳга қасамки, Усмон Хамис ва бошқа шу каби маълумотли одамлар ҳали мазҳаблар орасини таржиҳ қилиш даражасига етишмаган.


@buyuklarhikmati
324 viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash