Get Mystery Box with random crypto!

#LIVE Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Назир Сабиров | BUXORO.UZ | Расмий канал

#LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Назир Сабиров:

-Янги Кодексга меҳнат муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар, тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиш, аҳоли бандлигини оширишга доир ва бошқа кўплаб янги нормалар киритилган.
Кодексдаги асосий янгиликлар қуйидагилардан иборат.
Таркибий жиҳатдан янги Меҳнат кодекси 2 қисм, 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат (амалдаги 2 қисм, 16 боб ва 294 (+3 та прим) моддани ўз ичига олган)…

Меҳнат стандартлари, яъни меҳнатни нормалаштириш тизими жорий этилмоқда. Унга кўра ишлаб чиқариш шароитида маълум бир иш ёки операцияни бажариш учун рухсат этилган максимал вақт миқдорини аниқлаш, шунингдек, турли тоифалар ва гуруҳлардаги ходимлар сони ва асбоб-ускуналар сони ўртасидаги мақбул нисбатни белгилаш, меҳнат натижалари ва уларга тўлов тўлаш ўлчовлари ўртасидаги мутаносиб нисбатларни ўрнатиш тушунилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube