Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро буғулари Хонгул ёки Бухоро буғуси (Cervus elaphus bact | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро буғулари

Хонгул ёки Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) - жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Давлат экология қўмитаси томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилмоқда ҳамда ушбу ноёб турдаги жонзотларни муҳофазасини таъминлаш ва янада кўпайтириш бўйича "Қуйи Амударё" давлат биосфера резерватида, "Қизилқум" давлат қўриқхонасида, "Зарафшон" миллий табиат боғида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Буғулар Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида суратга олинган.

Н.Мармазинская

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube