Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчилар диққатига! Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари С | BUXORO.UZ | Расмий канал

Ҳайдовчилар диққатига!

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.

Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.

Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.

———

Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши сабаб 10–11 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube