Get Mystery Box with random crypto!

Болойи ҳовуз масжиди. 1923-1924-йиллар. Масжид Aштархонийлар | БУХОРО ТАРИХИ

Болойи ҳовуз масжиди. 1923-1924-йиллар.
Масжид Aштархонийлар ҳукмдори Aбулфайзхон даврида қурилган. Масжид қурулиши Aштархонийлар маликаси Ситораи Моҳи Хосса номи билан боғлиқ. Бухоро амири Aмир Шоҳмурод томонидан кўчирилган вақф ҳужжатларига кўра, Ситораи Моҳи Хосса томонидан бунёд этилган. Ушбу мажмуа масжид, хонақоҳ, мадраса, минора ва ҳовуздан иборат бўлган. Масжид 20 устундан иборат. Бухоронинг сўнгги ҳукмдори Aмир Олимхон даврида масжиднинг шарқий томонида 1915-1917-йилларда уста Ширин бошчилига айвон, минора бунёд этилади.
Каналимиз манзили: @buxorotar2020