2023-04-02 19:10:59
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир пайтида мана бу дуони ҳам ўқирдилар : «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».
Дуонинг маъноси : «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин» («Саҳиҳи Бухорий», «Саҳиҳи Муслим»).
Момоқалдироқ гумбурласа, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Аллоҳумма, лаа тақтулна би ғодобик, ва лаа туҳликнаа би 'азаабик, ва 'аафинаа қобла заалик» деб ҳам дуо қилардилар.
Дуонинг маъноси: « Аллоҳим, бизларни ғазабинг ила ўлдирма, азобинг билан ҳалок қилма ва бундан аввал бизни авф қилгин» («Сунани Термизий», «Муснад Аҳмад» ва «Адабул муфрад». Имом Ҳаким, Заҳабий ( Мустадрак, 2-жилд, 286-саҳифа) ҳамда Ҳофиз Ибн Ҳажар ва аллома Жазарийлар ( Ал-Футуҳат ур-Раббония, 4- жилд, 284-саҳифа) бу ҳадисни саҳиҳ дейишган).
Ёмғир тингандан сўнг ўқиладиган дуо
«Мутирнаа бифазли-ллааҳи ва роҳматиҳ».
Дуонинг маъноси : «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди» («Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Buxoroshaxarnamozvaqtlari
4.8K viewsعبدالله, 16:10