Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ва шаҳар ҳокимлари бугун Масжиди Калон (Мовароуннаҳрда | Buxoro shahar hokimligi Axborot xizmati

Вилоят ва шаҳар ҳокимлари бугун Масжиди Калон (Мовароуннаҳрда қурилган илк масжид) иншоотида олиб борилаётган реставрация ишлари билан ҳам танишишди.

Масжиди Калон ўрта асрларнинг ўзига хос меъморий иншооти бўлиб, 1121 йилда барпо этилган. 1514 йилда қайта қурила бошлаган ва XVI асрнинг ўрталарида якунланган. Масжиднинг ҳозирги кўриниши Шайбонийлар сулоласига мансуб хонлар томонидан бунёд этилган. У Ўрта Осиёнинг энг ноёб меморий обидаларидан бири ҳисобланади.

Бухоронинг эски шаҳар қисмида қад ростлаган тарихий ёдгорликлар бўйлаб олиб борилган ўрганишлар жараёнида хорижий сайёҳлар билан мулоқот қилинди. Ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича яна нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати