Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, шаҳар ҳокими Жамол Н | Buxoro shahar hokimligi Axborot xizmati

Бугун Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, шаҳар ҳокими Жамол Носиров, секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Бухоронинг тарихий ёдгорликларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилди.

Раҳбарлар дастлаб “Абдуллахон” мадрасасида бўлишди. Ҳозирда мазкур объектда Бухоро минтақавий реставрация маркази томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўрганишлар жараёнида реставрация маркази уста-муҳандисларига жараённи ташкил этиш билан боғлиқ кўрсатмалар берилди.

Шу куни “Модарихон" мадрасаси ҳам кўздан кечирилди. Обиданинг ён-атрофини ободонлаштириш юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати