2023-04-27 12:54:48
Иймон заифлигининг 22 та кўриниши Иймон қалбга тегишли нарса. Шундай экан қалбга доир мавзулар доимо долзарб ва муҳим бўлиб келган. Қалб тез ўзгарувчан бўлгани учун ҳам қалб деб номланган.
Пайғамбар алайҳиссалом
“Қалб ўзгариб тургани учун қалб деб номланган. Қалб худди дарахт шохига илиниб қолган патга ўхшайди. Шамол уни гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа ағдаради” деганлар
(Имом Аҳмад ривояти).
1. Гуноҳлар содир этиш, ҳаром ишларни қилиш.
2. Қалб қотганини ҳис этиш.
3. Ибодатларни қалбидан ҳис этиб бажармаслик.
4. Тоат-ибодатларга сусткашлик қилиш.
5. Бағрикенгликнинг йўқолиши.
6. Қуръон оятларидан таъсирланмаслик.
7. Аллоҳнинг зикридан ғафлатда бўлиш.
8. Аллоҳнинг ҳаром қилган ишлари содир этилганда ғазабланмаслик.
9. Машҳурликни яхши кўриш.
10. Бахиллик.
11. Инсон ўзи қилмайдиган нарсаларни бошқаларга гапириши.
12. Бошқаларга етган мусибатдан ҳурсанд бўлиш.
13. Ишларнинг гуноҳ ёки гуноҳ эмаслигига эътибор қаратиб, макруҳларга парво қилмаслик.
14. Кичик яхшиликларни менсимаслик.
15. Мусулмонларнинг муаммолари билан қизиқмаслик.
16. Исломий биродарлик риштасининг узилиши.
17. Диннинг хизмати учун масъулиятни ҳис этмаслик.
18. Мусибатга учраганда қўрқиш.
19. Беҳуда талашиб-тортишишни кўпайтириш.
20. Дунёга боғланиш, у билан ўралашиб қолиш.
21. Гапираётганда фақат ўзининг гапларини гапириш.
22. Нафсга кўп аҳамият қаратиш.
————————————————-
Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!
@BuxoroNamozVaqtlaRRi
29.1K viewsedited 09:54