Get Mystery Box with random crypto!

​​#Савол ШУКУР САЖДАСИ ҲАҚИДА Ҳар бир намоздан кейин шукур | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро намоз вақтлари

​​#Савол

ШУКУР САЖДАСИ ҲАҚИДА

Ҳар бир намоздан кейин шукур саждасини қилиш бидъат эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар «Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир», деганлар. Жаброил алайҳиссалом ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга битта саловот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн саловот айтишини хабар қилганларида у зот шукр саждаси қилганлар. Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани – Мусайламатул Каззобнинг қатл этилганлиги ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамнинг хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса, ўша тоифа залолатда бўлади» деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. Ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қараганларида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. Ҳазрати Али ўз душманлари – хаворижлар адашган тоифа эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан кейин шукр саждаси қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар» Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Лекин шукр саждасини ҳар намоздан кейинги одат қилиб олиш ёки унга тарғиб қилиш шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@BuxoroNamozVaqtlaRRi