Get Mystery Box with random crypto!

Нафс билан суҳбат Иброҳим Таймий айтадилар: Нафсимни Жаннатга | Buxoro Namoz Vaqtlari | Бухоро намоз вақтлари

Нафс билан суҳбат

Иброҳим Таймий айтадилар: Нафсимни Жаннатга «киритдим», унинг меваларидан егиздим, анҳорларидан ичирдим, бокира ҳурларини қучоқлатдим...

Кейин уни дўзахга «киритдим», ундаги заққумдан егиздим, йирингидан ичирдим, занжири ва кишанлари билан уни боғладим...

Кейин нафсимга:
— «Танла, қайси бирини истайсан?», дедим.
— «Дунёга қайтиб солиҳ амал қилишни истайман!», деди у.
— «Сен дунёдасан. Қани, унда амал қилиб ол», дедим.


@BuxoroNamozVaqtlaRRi