Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олинди Москвад | Buxoro 24 | Расмий канал

Бухорода қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олинди

Москвада Бухоро вилояти прокуратураси томонидан қидирувга берилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 36 ёшли В.Э. Жиноят кодексининг 184-моддаси (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 10 август кунидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан қидирувда бўлган.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири давомида унинг Москва вилояти ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланган. Эркак қўлга олиниб, Ўзбекистонга келиши таъминланган ва Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига топширилган.

Каналга уланиш