Get Mystery Box with random crypto!

Buxoro 24 | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxoro24uzb — Buxoro 24 | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxoro24uzb — Buxoro 24 | Расмий канал
Kanal manzili: @buxoro24uzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.24K
Kanalning ta’rifi

Бухорода ҳақиқий журналистика
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар
Реклама учун: @bmup8

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-02 10:05:19
Узум ва кекса ток кундаси.


Каналга уланиш
512 views07:05
Ochish/sharhlash
2022-09-02 01:44:00
Энг яқин инсоним кириб келган Явмул Жумъа куни муборак бўлсин

Бугунги кун баракатли файзли бўлсин

Яқинларимизни табриклашни унутманг!

Каналга уланиш
869 views22:44
Ochish/sharhlash
2022-09-01 22:05:43
Шахрам божхона органи ходими бўлди

Бухоролик таниқли боксчи, Олимпиада чемпиони Шахрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси Божхона органига ишга қабул қилинди.

Бу ҳақида Шахрам ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ҳарбий кийимдаги суратини жойлаштирди. Унга "катта сержант" унвони берилган.

Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ҳусен Тангриев ҳам ўз саҳифасида боксчининг божхона хизматига ишга кирганига ишора қилиб, унинг расмини жойлаштирган. Ҳамда "Сафимизга хуш келдингиз" изоҳ қолдирган.

Каналга уланиш
1.4K viewsedited  19:05
Ochish/sharhlash
2022-09-01 22:03:17
Жума кунининг фазилати ҳақида
Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир.
Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган.
Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир.
Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради.

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН

каналга уланиш
1.5K views19:03
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:22:09
РЕКЛАМА

Ўқув жараёнлари муносабати билан нархларда катта аксия!

Гўзаллик омаднинг ярми дейишади. Қолган ярми эса хушбичимлик ва саломатлик!!

Бухоро шаҳри Шейхонча маҳалласидаги САМ&C клиникаси барча турдаги косметология ва Стоматология хизматлари кўрсатилади.

Пластик жарроҳлик, Имплант тишлар қўйиш, Ботекс, ажинлардан қутулиш, папиломалардан халос бўлиш каби 20га яқин хизматлар мавжуд.
Нархлар сизни қониқтиради.

Чиройли табассум билан чиқиб кетасиз!

https://t.me/kosmetolog_inoyatova

Манзил Шейхон махалласи. Оринтер Мохихосса чорраҳаси Ситора салон томон буриласиз.
телефон
+998914068578


Локация

Каналга уланиш
1.0K views14:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 16:20:14
РШТЁИМ Бухоро филиалида "Эл азиз – инсон азиз" шиори остида эрталабки кўрик ўтказилди

Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.

31 август РШТЁИМ Бухоро филиали директори Т.Мусоев, марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари К.Каримов, бўлим бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирокида байрам муносабати билан эрталабки кўрик ташкиллаштирилди. Беморларнинг дори-дармон билан таъминланиши, тиббиёт ходимларининг муомаласи, эътироз ва шикоятлари ўрганилди.

Ҳар бир бемор ҳолидан филиал раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ва катта ҳамширалар хабар олдилар. 287 нафар беморлар, 24 та болалар соғлиги билан алоҳида танишилиб, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Фурсатдан фойдаланиб, шунингдек беморларга, даволаниш учун мурожаат қилган фуқароларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг байрам муносабати билан табриклари етказилди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан барча ҳамкасбларимизни ва беморларни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати

Каналга уланиш
1.3K views13:20
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:11:46
Ҳайдовчилар учун муҳим учта янги тартиб бугундан бошлаб кучга кирди

1 йил учун 300 минг сўм тўлаб, қонуний равишда таксичилик қилиш мумкин. (тўлиқ маълумот)

“10 ёшга тўлмаган” машиналарни техник кўрикдан ўтказиш энди мажбурий эмас. (тўлиқ маълумот)

Ишончномани портал орқали ҳам расмийлаштирса бўлади, уни нотариус тасдиқлаши шартмас. (тўлиқ маълумот)

Манбаа: Kun.uz расмий канали

Каналга уланиш
3.6K views12:11
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:00:54
Бухорода қидирувда бўлган эркак Москвада қўлга олинди

Москвада Бухоро вилояти прокуратураси томонидан қидирувга берилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 36 ёшли В.Э. Жиноят кодексининг 184-моддаси (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2022 йил 10 август кунидан Бухоро вилоят прокуратураси томонидан қидирувда бўлган.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбири давомида унинг Москва вилояти ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланган. Эркак қўлга олиниб, Ўзбекистонга келиши таъминланган ва Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига топширилган.

Каналга уланиш
1.3K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:25:46
Ватан ҳақида севиб тингланадиган қўшиқ.

Бу қўшиқни нафақат хорижда, балки Ўзбекистон ичида туриб ҳам йиғлаб эшитасиз. Жудаям таъсирли.

Сафия Сафтарова

Каналга уланиш
1.5K views08:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:17:03
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев бухоролик спортчи, эркин кураш бўйича август ойида Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиби Умиджон Жалолов билан учрашиб, уни Мустақиллик байрами билан табриклади.

Каналга уланиш
674 viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash