Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил арафасида Сурхондарёда 43 минг 49 оила моддий ёрдам | BUSHRO.UZ

Янги йил арафасида Сурхондарёда 43 минг 49 оила моддий ёрдам олади

Президент қарорига кўра, шу йилнинг декабрь ойида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, вилоятда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган 17 203 та оилага ушбу бир марталик моддий ёрдам маблағларини ажратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятда 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилалар 25 846 тани ташкил этади.

Янги йил байрами арафасида вилоятдаги 721 та маҳалла фуқаролар йиғинида 43 049 оилага жами 34,4 млрд. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/AOKA_Surxondaryo