Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёлик болажонларга Президентнинг Янги йил совғалари ет | BUSHRO.UZ

Сурхондарёлик болажонларга Президентнинг Янги йил совғалари етиб келди

Кеча, 26 декабрь куни соат 21:00 да турли номдаги ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат байрам совғалари Термиз халқаро аэропортида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан кутиб олинди.

622 та совға “Президент арчаси” тадбирларида 3-15 ёшдаги васийлик (ҳомийлик) ва патронатга берилган чин етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, оилавий болалар уйи, махсус мактаб интернат, мурувват уйи тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандларига улашилади.

Эслатиб ўтамиз, “Президент арчаси” тадбирлари вилоятимизда 29-30 декабрь кунлари ташкил этилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/AOKA_Surxondaryo