Get Mystery Box with random crypto!

burgutuzb

Telegram kanalining logotibi burgutuzb — burgutuzb B
Telegram kanalining logotibi burgutuzb — burgutuzb
Kanal manzili: @burgutuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33
Kanalning ta’rifi

Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар, ҳамкорлик учун - @Burgutchat_bot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-02-09 15:31:50
Тармоқда Zeekr, Kia ва Matiz иштирокидаги ЙТҲнинг янги видеоси тарқалди.

Видео Kia Seltos видеорегистраторидан ёзиб олинган. Унда Zeekr светофорнинг қизил чироғи ёнаётганда даҳшатли тезликда чорраҳани кесиб ўтмоқчи бўлганини кўриш мумкин.

@burgutuzb
14.2K views12:31
Ochish/sharhlash
2024-02-09 14:50:37
Австралиядаги Бэррон шаршарасининг тўфондан олдинги ва кейинги ҳолати.

@burgutuzb
14.2K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-02-09 12:24:31
2023 йилда Ўзбекистонда 79 нафар инсон ёнғиндан вафот этди

2023 йилда Ўзбекистонда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 251 нафар фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган. Ёнғинлар оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга 270,4 млрд сўмлик зарар етказилган.

@burgutuzb
13.5K views09:24
Ochish/sharhlash
2024-02-09 10:24:21
Қайта реконструкция қилинаётган собиқ Пойтахт савдо марказида ёнғин содир бўлмоқда. Алишер Навоий ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмаси, Мустақиллик майдони яқинидаги бино.

@burgutuzb
13.3K views07:24
Ochish/sharhlash
2024-02-09 09:31:37
Автомобил савдоси тушиши ортидан чиройли рақамлар учун аукционда ҳам савдолар кескин тушиб кетди. Бир неча ой олдин 5-6 баравар қимматга сотилган рақамлар бугун ҳаттоки бир марта ҳам ставка бўлмасдан, сотилмасдан қолиб кетмоқда.

Ставка қилинган рақамлар ҳам олдингидан анча арзон нархларга сотилмоқда. Суратда 12та рақамдан 9таси сотилмасдан қолиб кетганини кўриш мумкин.

P.S. Ёки одамларимиз чиройли рақам ҳеч нарсани англатмаслигини ниҳоят тушуниб етишганмикан?

@burgutuzb
14.5K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-02-09 09:09:50
Ўқувчиларига февралда қўшимча бир ҳафталик таътил берилади, таътил муддатини ҳар бир мактаб ўзи белгилайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собироваэслатиб ўтди.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади. Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

@burgutuzb
13.3K views06:09
Ochish/sharhlash
2024-02-09 08:17:45
Тошкент, Бухоро ва Самарқандда Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланган.

@burgutuzb
13.2K views05:17
Ochish/sharhlash
2024-02-08 12:42:03
Аброр Мухтор Алийга Шайҳонтохур ҳокимиятида бақир чақир қилганлиги учун келган ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани сабабли 15 сутка берилибди.

@burgutuzb
14.3K views09:42
Ochish/sharhlash
2024-02-08 12:22:47
Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинган

6 феврал куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан, таниқли блогер ва диний воиз Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) маъмурий иш доирасида қамоққа олинган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- ва 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган.

@burgutuzb
15.3K views09:22
Ochish/sharhlash
2024-02-08 09:38:56
Наманганда суд раиси қўлга олиниши тафсилотлари эълон қилинди

Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 2 минг АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган.

Бошқа ҳолатда эса Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган Чуст туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман марказида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги қўшимча 2 қаватли бинони ҳокимият тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган ва у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

@burgutuzb
13.5K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash