Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-04-06 10:50:03 АҚШ ва Исроил ҳукумати 1 апрел куни Дамашқдаги Эрон консуллигига қилинган ҳужумга Теҳроннинг эҳтимолий жавоби мавжудлиги туфайли Яқин Шарқдаги ўз қуролли кучларини юқори шай ҳолатга келтирди.

Бу ҳақда The New York Times нашри бир қатор расмийларга таяниб хабар бермоқда.

@burchakostida
13.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-04-06 09:28:02
Россия империясининг миллий байроғи Молдовада экстремистик деб эълон қилинди

Бундай қарор Кишинёв суди томонидан мамлакат Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги ҳамда Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати сўровини қаноатлантирган ҳолда қабул қилинган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

У рус империалистлари томонидан ҳам кенг тарғибот қилинади. Масалан, айнан шу байроқ 2014 йилда Донбассдаги россияпараст айирмачиларнинг рамзларидан бири бўлган.

Аввалроқ Молдова парламенти республика ҳудудида Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий агрессияси билан боғлиқ бўлган рамзларни – "V" ва "Z" ҳарфларини, шунингдек, Георгий лентасини тақиқлаш учун овоз берган эди. Бундай рамзларни акс эттириш учун мамлакат Жиноят кодексида 9 минг лей (тахминан 470 евро)гача жарима ва 30 дан 60 соатгача жамоат ишлари кўзда тутилган.

@burchakostida
13.7K views06:28
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:27:44
Forbes журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтингини тақдим этди

Рўйхатда биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Pérignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари, француз Бернар Арно эгаллади. У қаторасига иккинчи йил шундай мақомга эга бўлмоқда.

Forbes журнали Арно бойлигини 233 миллиардга баҳолади ва бу ўтган йилги натижага (211 миллиард доллар) нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсди. 75 ёшли миллиардернинг асосий бойлиги LVMH акциялари ҳисобланади.

Рўйхатда иккинчи ўринни, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes унинг бойлигини 195 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор ўтган йилги натижасини яхшилаган (180 миллиард доллар), бироқ 219 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган 2019 йилдаги кўрсаткичга эриша олмаган. Маск Tesla акцияларининг 21 фоизига эгалик қилади.

Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз ўрнини ўзгартирмади, лекин натижани сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 114 миллиард долларга нисбатан 194 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардер ўзи асос солган IT гигантининг 10 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига Meta раҳбари (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) Марк Цукерберг(4-ўрин, 77 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (5-ўрин, 141 миллиард доллар), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (6-ўрин, 133 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (7-ўрин, 128 миллиард доллар) ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер (8-ўрин, 121 миллиард доллар) кирди. Ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефт-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 116 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда тўққизинчи бўлди. Юқори ўнталикдан Google асосчиси Ларри Пейж (10-ўрин, 114 миллиард доллар) ҳам жой олди.

@burchakostida
13.5K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:12:26 Тайван яқинида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар ҳали эълон қилинмади. Зилзиладан сўнг Тайванда, шунингдек, Япония жанубидаги Окинава ва Мияко оролларида цунами хавфи эълон қилинди.…
12.6K views06:12
Ochish/sharhlash
2024-04-04 08:29:41 Voxnews: Эрон Исроилга 48 соат ичида ҳужум қилиши мумкин

Нашрнинг ёзишича, Эроннинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари ва генералларини ўлимига сабаб бўлган Суриядаги Эрон консуллигининг вайрон бўлиши минтақадаги йирик урушга айланиш хавфини туғдиради.

Яқин Шарқдаги баъзи оммавий ахборот воситаларига кўра, Марказий разведка бошқармасининг Америка разведка хизмати Исроилни Эрон томонидан 48 соат ичида ҳарбий жавоб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари мамлакат Исроилнинг консулликка ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини айтиб ўтган эди.

Эрон ўз базалари орқали дронлар ва ракеталар "ёмғири" ёрдамида Исроил ҳудудидаги стратегик объектларга ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Al Mayadeen.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил ҳаво кучлари аллақачон шай ҳолатга келтирилган. Минтақада GPS билан боғлиқ муаммолар бошланган.

@burchakostida
13.9K views05:29
Ochish/sharhlash
2024-04-04 06:50:07 Япониянинг Фукусима префектураси қирғоқларида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди.

@burchakostida
14.7K views03:50
Ochish/sharhlash
2024-04-04 05:55:45 Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 4 апрел куни Тошкент вақти билан соат 03:43 да Қирғизистонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 261 км шимоли-шарқда.

Зилзила Наманган вилоятининг Янгиқўрғон(2 балл) ва Чортоқ(2 балл) туманларида сезилган.

@burchakostida
15.8K views02:55
Ochish/sharhlash
2024-04-01 22:43:03 ОАВ: Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Истанбулда ИШИД номидан теракт тайёрлашда гумон қилинган Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини қўлга олди.

@burchakostida
17.6K views19:43
Ochish/sharhlash
2024-04-01 20:01:45
Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси генерали Муҳаммад Зоҳидий Исроилнинг Эрон консуллигига уюштирган ҳужуми натижасида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги хабар бермоқда.

Al Hadath телеканали маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучлари Эроннинг Дамашқдаги элчихонасини нишонга олиши ортидан камида саккиз киши ҳалок бўлган.

SANA агентлиги маълумотларига кўра, бино бутунлай вайрон бўлган.

Эрон элчиси жабрланмаган, дея хабар берди Sabrin агентлиги.

@burchakostida
16.5K views17:01
Ochish/sharhlash
2024-04-01 19:39:02
Харковдаги деярли барча муҳим инфратузилма объектлари вайрон қилинган — шаҳар мэри Игор Терехов

Терехов бу ҳақда Украинанинг Liga нашрига берган интервюсида маълум қилди. 

"Россия Харковга қарши 90 километр узоқликкача етиб борувчи янги турдаги снарядлардан фойдаланмоқда, лекин рус қўшинлари шаҳарга яқинлашмаган. Россия армияси Харковни Белгород вилояти ҳудудидан, асосан С-300 тизимларидан фойдаланган ҳолда ўққа тутмоқда. Харковга Россия томонидан қилинган ҳужум натижасида вайрон қилинган барча объектларни тиклаш учун 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади", — дея таъкидлади Терехов.

Мэрнинг сўзларига кўра, айни пайтда Харковда 1,3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда ва улардан 150 мингдан ортиғи уруш натижасида уй-жойларидан маҳрум бўлган. Шу билан бирга, Терехов ҳозирда шаҳарни эвакуация қилиш учун асос йўқлигига ишонч билдирмоқда.

@burchakostida
16.4K views16:39
Ochish/sharhlash