Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.74K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2024-04-06 19:46:35 Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида тўғон бузилди Одамлар зудлик билан тошқин зонасидан эвакуация қилинмоқда, деб хабар беради “ТАСС”. Оператив хизматлар маълумотларига кўра, 4 мингга яқин хусусий турар-жой бинолари хавф остида. @burchakostida
13.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-06 18:01:46 АҚШ Хитойни Россияга ёрдам беришнинг "жиддий оқибатлари" ҳақида огоҳлантирди

Қўшма Штатлар Молия вазири Жанет Йеллен Гуанчжоуда Хитой Бош вазири ўринбосари Хэ Лифен билан учрашувда уни мамлакат компаниялари Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлаётгани аниқланса, Хитой бизнеси учун бунинг оқибатлари салбий бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

@burchakostida
14.4K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2024-04-06 17:46:02
АҚШ минтақадаги Исроил ёки Америка ресурсларига Эрон томонидан ҳужум эҳтимоли туфайли ўз қўшинларини юқори шай ҳолатга келтирди — CNN

Қўшма Штатларнинг юқори мартабали мулозимларининг сўзларига кўра, Исроилнинг эронлик амалдор ва генераллар ўлимига сабаб бўлган Дамашқдаги Эрон консуллигига зарбасига Теҳроннинг жавоби яқин кунларда бўлиши кутилмоқда.

Эроннинг жавоб зарбаси пайшанба куни Байден ва Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатининг асосий мавзуси бўлди. Ҳар икки давлат расмийлари ҳужум қандай ва қачон амалга оширилишини аниқ билишмайди, бироқ Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш энг ёмон сценарий бўлиб, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади.

@burchakostida
14.1K views14:46
Ochish/sharhlash
2024-04-06 16:18:26
Сув тошқинлари сабаб Қозоғистоннинг ўнта вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган

"Кўп йиллардан буён кузатилмаган табиий офат юз берди. Эҳтимол, бу сўнгги 80 йилдан ортиқ даврдаги кўлами ва оқибатлари бўйича мамлакатимиздаги энг йирик офатдир", — дея таъкидлади мамлакат раҳбари халққа мурожаатида.

"Вазият оғир, аммо умидсизликка тушмаслик керак, биз бу вазиятни тузатамиз. Асосийси, инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш
”, — дея қўшимча қилди Тўқаев.

@burchakostida
13.7K views13:18
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:44:18 Украина Бош разведка бошқармаси Россия ҳудудидаги нефт қувури портлатилгани ҳақида хабар берди

"6 апрелга ўтар кечаси Ростов вилоятида маҳаллий нефт омборидан Азов денгизи портидаги танкерларга нефт маҳсулотларини етказиб берувчи қувур портлатилди", дейилади Украина Бош разведка бошқармаси баёнотида.

Разведка идораси маълумотларига кўра, қувур портлатилиши натижасида танкерларга нефт маҳсулотларини юклаш номаълум муддатга тўхтатилган.

@burchakostida
14.2K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:01:54
Москва билан музокаралар олиб бориш ҳозир мутлақо иложсиз — Украина президенти девони раҳбари Андрей Eрмак

"Руслар ҳеч қандай музокаралардан манфаатдор эмас. Улар фақат Украинанинг таслим бўлишини хоҳлашади. Лекин бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Зеленский ҳеч қачон Минск келишувларига ҳам, музлатилган можарога ҳам рози бўлмайди, мен бунга аминман", — дея Eрмакнинг сўзларидан иқтибос келтиради Politico.

@burchakostida
14.1K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-06 13:20:43
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбойжон матбуотининг икки давлат чегарасида арман қўшинлари тўплангани ҳақидаги хабарларини рад этиб, бўлинмаларнинг мунтазам ўзгариши" амалга оширилганини маълум қилди.

Жума куни Озарбойжон оммавий ахборот воситалари "Икки мамлакат ўртасидаги шартли чегарада Арманистон армиясининг ҳаракати кузатилмоқда. Арман Қуролли кучлари Сюник вилоятидаги чегара яқинида кучларни жамлашда давом этяпти", дея хабар берган эди.

@burchakostida
13.6K views10:20
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:42:58
Орскдаги сув тошқини натижасида ҳозиргача уч киши ҳалок бўлди

Tўғон бутунлай вайрон бўлган, Ақтўбе сув омборидан сув оқими ортмоқда. Шаҳарда сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, ҳозир у 930 сантиметрга етган. Орскнинг бир қартор кўчалари деярли тўлиқ сув остида қолган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабар беришича, тез орада Орскнинг бутун Эски шаҳар қисми сув остида қолши мумкин. 4000 дан ортиқ одам аллақачон эвакуация қилинган.

"Тўғон 2014 йилда қурилган бўлиб, бир неча километр узунликка эга. Шанба куни эрталаб унинг юклама юқори бўлган қисмидан таҳминан 10 метри бузилган", — дея маълум қилди маҳаллий маъмурият вакили.

@burchakostida
13.8K views09:42
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:17:11 Мексика Китодаги элчихонасида сиёсатчининг қўлга олингани сабабли Эквадор билан дипломатик мунсабатларни тўхтатганини эълон қилди

Мексика элчихонасида қўлга олинган сиёсатчи Эквадорнинг собиқ вице-президент Хорхе Глас бўлиб, у икки марта коррупцияда айбланган. Сиёсатчи декабр ойида сиёсий бошпана сўраганидан бери Мексиканинг Китодаги элчихонасида яширинган эди.

"Жума куни Эквадор полицияси Гласни ҳибсга олиш учун Мексика элчихонасига бостириб кирди", — дея маълум қилди Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Х ижтимоий тармоғида.

Обрадорнинг айтишича, у Ташқи ишлар вазирига Эквадор билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган. Президент, шунингдек, элчихонада ҳибсга олишни амалга оширишни "халқаро ҳуқуқ ва Мексика суверенитетини бузиш" деб атаган.

Эквадор президенти идораси бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермади, лекин Гласнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади, деб ёзади Reuters.

@burchakostida
13.0K views09:17
Ochish/sharhlash
2024-04-06 11:53:58
Арманистон Ғарбга яқинлашмоқда

5 апрел куни Брюсселда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Арманистон ва Ғарб ўртасидаги кейинги яқинлашувни муҳокама қилди.

Урсула фон дер Ляйен ЕИ ва Арманистон ўртасида "янги улкан ҳамкорлик дастури", жумладан, "Арманистон иқтисодиёти ва жамиятини кучлироқ ҳамда мустаҳкамроқ қилиш" учун Ереванга тўрт йил давомида 270 миллион евро миқдорида грантлар ажратиладиган режани эълон қилди. Ушбу маблағлар бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозорларни модернизация ва диверсификация қилиш учун мўлжалланган.

Ўз навбатида, Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Арманистон ҳукуматини бошқаруви ва иқтисодий ислоҳотларга мос келадиган саъй-ҳаракатларига сармоя киритаётганига ишонтирди. Вашингтон Ереванга бюджет маблағлари ҳисобидан 65 миллион доллардан ортиқ ёрдам беришни режалаштирмоқда, бу аввалги ажратилган маблағдан 50 фоиздан кўпроқдир. АҚШ Давлат департаменти раҳбари Арманистоннинг демократик ва иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

@burchakostida
13.4K views08:53
Ochish/sharhlash