Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги 24 соат ичида Яман қирғоқлари яқинида кемаларга учта ҳу | 23.5° бурчак остида

Сўнгги 24 соат ичида Яман қирғоқлари яқинида кемаларга учта ҳужум ҳолати қайд этилди

7 апрел куни Яман қирғоқлари яқинида иккита кемага ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Британиянинг Ambrey денгиз хавфсизлиги компанияси.

Унга кўра, Яманнинг Ал-Мукалла шаҳридан тахминан 102 денгиз миляси жануби-ғарбда битта кема ҳужумга учраган. Компания яқин атрофдаги кемалар экипажларини эҳтиёт бўлиш ва ҳар қандай шубҳали ҳаракат ҳақида хабар бериш ҳақида огоҳлантирди. Ambrey ҳужумни ким амалга оширганини аниқлаштирмади.

Шунингдек, Британия Ҳарбий-денгиз кучлари қошидаги Денгиз савдо ташувларини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) Яманнинг Адaн портидан жануби-ғарбда, Адан кўрфазидаги кема яқинига снаряд тушгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда, яманлик ҳусийчилар Қизил денгизда Британия кемаси ва бир қатор Америка фрегатларига, шунингдек, Араб денгизи ва Ҳинд океанида Исроил портларига йўл олган иккита Исроил кемасига зарба берганини маълум қилди.

@burchakostida