Get Mystery Box with random crypto!

Оренбург вилояти маъмурияти Новотроицк шаҳри аҳолисини эвакуац | 23.5° бурчак остида

Оренбург вилояти маъмурияти Новотроицк шаҳри аҳолисини эвакуация қилишни бошлади

Вилоят губернатори Денис Паслернинг сўзларига, эвакуация ишлари шаҳарни ҳимоя қилувчи тўғондан сув тошиб кетганидан кейин бошланган. Бир неча кун олдин Орск ва Оренбург шаҳарлари аҳолисини эвакуация қилиш  ишлари бошлангани хабар қилинган эди.

Новотроицк шаҳари Орск шаҳридан бир неча километр узоқликда жойлашган ва  75 минг аҳолига эга.

Оренбург шаҳри мэри Сергей Салмин 8 апрел куни эрталаб шаҳарда яқин уч кун ичида “мисли кўрилмаган” сув тошқини кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди. У уйлари тошқин зонасида бўлган аҳолини зудлик билан ҳудудни тарк этишга чақирди.

@burchakostida