Get Mystery Box with random crypto!

Ҳелсинки: Россия Финляндия хавфсизлигига таҳдид солмоқда Финл | 23.5° бурчак остида

Ҳелсинки: Россия Финляндия хавфсизлигига таҳдид солмоқда

Финляндия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, Россия разведка хизматларининг фаолияти мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Финляндия хавфсизлик полицияси баёнотида айтилишича, Россия учун унинг қўшнилари "жосуслик фаолияти ва зарарли таъсир нишони" ҳисобланади.

"Финляндия 2023 йилда контрразведка, разведка ходимларини чиқариб юбориш ва қаттиқ виза сиёсати орқали рус разведкачиларининг фаолллигини муваффақ бўлди. Аммо Москванинг разведка операциялари ҳамон хавф туғдирмоқда. Улар Россия Федерациясида саёҳат қилаётган ёки яшовчи Финляндия фуқароларига қарши қаратилган бўлиши мумкин. Кибер муҳит ҳам хавф остида", дейилади боёнотда.

Россия билан 1340 километрлик чегарага эга Финляндия, Москва томонидан "гибрид ҳужум" сифатида кўрилган релокантлар оқимини тўхтатиш учун ноябр ойида барча чегара пунктларини ёпган эди. Чегара камида 14 апрелгача ёпиқ бўлиши эълон қилинган.

@burchakostida