Get Mystery Box with random crypto!

Россия 15 февралдан бери 'Crocus City Hall' да терактни амалга | 23.5° бурчак остида

Россия 15 февралдан бери "Crocus City Hall" да терактни амалга оширишга тайёрланаётгани ҳақида билган — Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи

Кирилл Будановнинг айтишича, яқинлашиб келаётган теракт хавфи ҳақидаги маълумотлар Суриядаги разведка бошқармаси орқали Москвага етказилган.

"Россиядагилар ғалати тарзда ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлгани ҳақида эртак айтишмасин", —дея таъкидлади Буданов Стратегик коммуникациялар бўйича учинчи халқаро форумдаги нутқида.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, Москва жангарилар Россияга қаердан ва қайси давлатлар орқали етиб боришини билган.

Кремл терактда қидираётган "Украина изи" ҳақида гапирар экан, Буданов Россия расмийлари "Crocus City" да содир бўлган воқеалар версияларини аллақачон уч марта ўзгартирганини билдирди.

"Патрушев ва Бортниковнинг воқеага дастлабки изоҳлари пайдо бўлди, улар мени шахсан айбладилар ва буларнинг барчасини Украина қилган демоқда. Бу бемаънилик. Гарчи биз душман бўлсак ҳам, мен, қоида тариқасида, тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини маъқулламайман", — дея қўшимча қилди Буданов

@burchakostida