2022-08-30 17:08:31
Ёшлар лигаси. Самарқандда икки очко йўқотдик
Ёшлар лигасида 17-тур учрашувлари давом этмоқда.
Тур доирасида сафарда “Динамо” меҳмони бўлган “қалдирғочларимиз” кетма-кет иккинчи учрашувда дурангга имзо чекди. Турнир жадвали пешқадамларидан бири бўлиб турган Иван Бошкович шогирдлари Самарқандда оддий вазиятдаги хато сабабли гол ўтказиб юборди. Қисқа вақт ичида ҳисоб тенглашган бўлса-да, шу куни ўринбосарларимизга ғолиб бўлиш насиб қилгани йўқ. Натижада муҳим икки очко йўқотилди.
Ёшлар лигаси. 17-тур
“ДИНАМО” — “БУНЁДКОР” – 1:1 (1:1)
29 август. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 56 томошабин.
Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов.
Қанот ҳакамлари: Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов.
Захирадаги ҳакам: Салоҳиддин Эшбоев.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Алишер Файзиев.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Дамир Эргашев (Давлат Қўлдошев, 71), Азим Мирзаев, Жавлон Маликов, Меҳриддин Мусурмонов, Акмал Козимов (Илҳом Зиёдуллаев, 57), Далер Эргашев (Бобур Мамадаминов, 46), Жавоҳир Гулматов (Элнур Саитмуротов, 46), Исмоил Фарҳодов (Фаёз Мавлонов, 80), Сарвар Абдусаломов, Абдулазиз Абдурашидов.
«Бунёдкор»: Мирсаид Турсунматов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Оллоберган Каримов, Диёр Каримов (Кирилл Волнухин, 55), Судайсий Жўрабоев (Шерзод Мирзажонов, 39), Муҳаммадайюб Омонов, Хуршид Убайдуллаев, Азиз Кошибхонов (Азиз Одилов, 821), Ҳумоюн Бозорбоев, Жаҳонгир Ўрозов, Улуғбек Кенжаев.
Голлар: Акмал Козимов, 11 - 1:0. Судайсий Жўрабоев, 16-пенальтидан - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Сарвар Абдусаломов, 15. Оллоберган Каримов, 20. Муҳаммадаюб Омонов, 31. Исмоилбек Фарҳодов, 45. Меҳриддин Мусурмонов, 51. Диёрбек Каримов, 52. Жаҳонгир Ўрозов, 87.
834 views14:08