2022-08-31 09:50:05
«Бунёдкор U-19»: КУЧЛИ УЧЛИКДА...
Маълумки, жорий йилги чемпионатнинг 1-давраси давомида «Бунёдкор U-19» жамоасига омад етишмади. Шу боис клуб раҳбарияти давралар оралиғида «Бунёдкор U-19» жамоаси мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.Таъкидлаш жоизки, Жумладан, Жамолиддин Раҳматуллаев ҳамда Самат Нарзиқулов жамоа бошқарувини ўз қўлига олгач, «Бунёдкор U-19» ўйинида ижобий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. Навбатдаги турда бу икки жуфтлик шогирдлари «Пахтакор U-19» билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Пойтахт дербисини ташкил этган мазкур баҳсда мухлислар ниҳоятда қизиқарли қарама-қаршилик гувоҳига айланишди. Учрашув давомида дарвозалар етти (!) бор ишғол қилингани ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлайди. 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган «Бунёдкор U-19» жадвалнинг учинчи поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, «ёш қалдирғочлар» навбатдаги турда 7 сентябрь куни «Ғиждувон» меҳмони бўлишади.
«Бунёдкор U-19» - «Пахтакор U-19» - 4:3 (3:1). Тошкент. «Бунёдкор ФА» 1-майдони. 177 томошабин.
Ҳакамлар: Никита Мустафин, Шоҳруҳ Мақсудов, Зиёвутдин Эркинов, Давронбек Акмалов
«Бунёдкор U-19»: Рамзиддин Муҳаммедов, Диёрбек Сагдуллаев (Алижон Бекмуродов, 66), Шерзод Мирзажонов (Мусохон Очилов, 75), Бобур Ёрбеков (Миркамол Аннаматов, 83), Шоҳруҳхон Мухсинов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Амир Тўрақулов, Ойбек Шомуродов, Азизбек Исканов (Абдуқодир Ғофуров,68), Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Aзизбек Одилов.
«Пахтакор U-19»: Самандарбек Жўрабеков, Вазген Погосян, Асан Ваниев, Мирзиёд Миродилов, Муҳриддин Пазилдинов, Жалолиддин Файзуллаев, Нодирхон Ҳабибуллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Лазизбек Файзиев (Жавоҳир Баҳодиров, 79), Абдуллоҳ Мўминов, Равшанбек Абдуманнонов,
Голлар: Шерзод Мирзажонов (14), Амир Тўрақулов (15), Азизбек Одилов (43-пен.), Муҳаммадбобур Асадуллаев (69-пен.) - Лазизбек Файзиев (36), Абдуллоҳ Мўминов (65), Вазген Погосян (82).Огоҳлантириш: Aзизбек Одилов (37), Миркамол Аннаматов (90+2), Шоҳруҳхон Муҳсинов (90+2), Муҳаммадбобур Асадуллаев (ўйиндан сўнг) – Абдуллоҳ Мўминов (73), Муҳаммадрасул Абдумажидов (90+3), Нодирхон Ҳабибуллаев (ўйиндан сўнг).
Четлатиш: Шоҳруҳхон Муҳсинов (90+3, «Бунёдкор U-19»).
Назоратчи - Марат Исмоилов
Комиссар - Шоислом Холматов
925 views06:50