Get Mystery Box with random crypto!

bukhari.uz

Telegram kanalining logotibi bukhariuz — bukhari.uz B
Telegram kanalining logotibi bukhariuz — bukhari.uz
Kanal manzili: @bukhariuz
Toifalar: Taʼlim , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

IMOM BUXORIY XALQARO ILMIY-TADQIQOT MARKAZINING RASMIY KANALI
Sayt: www.bukhari.uz
• facebook.com/bukharicenter
• instagram.com/bukhari.uz
• twitter.com/www_bukhari_uz
• ok.ru/bukharicenter
• mover.uz/channel/imambukhari
Murojaat uchun: @Zafar_Uzaqov

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-01 09:40:35 Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу  муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.

Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.

Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.

Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди

Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.

Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.

Манба: @dinqumita

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz35
7.2K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:38:29
#Видеолар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

“БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК!”

ИМОМ БУХОРИЙ ҲАҚИДА


YouTube да:



(TAS-IX) HD да:
http://www.bukhari.uz/?p=9965

Манба: O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz35
11.4K viewsedited  05:38
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:34:11
#Видеолар

Нақшбандия тариқатининг олтин силсиласи – Хожа Муҳаммад Бобо Самосий

Манба:
O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz35
8.1K viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash
2023-04-29 07:58:42
Ахборот 24 | Диний-маърифий йўналишлардаги ишлар сарҳисоб қилинди
#28apr #uzbekiston24

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz
6.2K viewsedited  04:58
Ochish/sharhlash
2023-04-28 18:47:13
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Нуриддина Холикназарова.

#Mirziyoyev #qabul #diniysoha #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
7.3K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-04-28 14:12:31
#Янгиликлар #Халқаро_алоқалар #Фотолавҳа

МАРКАЗ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур институт Марказий Осиё давлатларининг шарқшунослик соҳасидаги етакчи илмий марказларидан ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори асосида 1996 йилда ташкил этилган бу илм даргоҳининг асосий мақсад ва вазифаси шарқшунослик соҳасида устувор фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=27982

Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink
9.0K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-28 07:45:33
#Мақолалар #Раддия

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради.

Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб келади. Энг аянчлиси, мусулмонларни бирлаштириб, жамлаб турган тўғри йўлга путур етказади. Бунинг натижасида эса, мусулмонлар орасида ўзаро парокандалик юзага келади. Бундай даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдан келиб чиқади. Гарчи мазҳаблар 4 та бўлса ҳам, улар ягона аҳли сунна вал-жамоанинг йўналишлари сифатида эътибор қилинади ва мусулмон умматини жамлайди, бирлаштиради. Зеро, Пайғамбар (алайҳиссалом) шундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас». Яна бир ҳадисда «Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир», дейилган.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=27977

Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink
6.1K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-04-28 07:14:59
#кун_ҳадиси

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхшилик садақадир», дедилар».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Кун ҳадиси рукнига ўтиш

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz
5.1K views04:14
Ochish/sharhlash
2023-04-28 04:37:52
#Видеолар

МУЛОЙИМЛИК – МЎМИННИНГ ЗИЙНАТИ

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Манба

Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
https://taplink.cc/bukhariuz
6.1K views01:37
Ochish/sharhlash
2023-04-27 22:49:30
Ассалому алайкум
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!
https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
3.2K views19:49
Ochish/sharhlash