Get Mystery Box with random crypto!

#Мақолалар #Раддия МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ | bukhari.uz

#Мақолалар #Раддия

МАЗҲАБСИЗЛИК ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳозирда айрим шахслар томонидан илгари сурилаётган мазҳабсизлик ғояси ислом шариатини тўғри тушунишга хавф солаётган хатарли омиллардан биридир. Мазҳабсизлик ғояси ўтган минглаб олимларнинг қилган меҳнатларини, қанча машаққат билан умр сарфлаб яратилган ноёб манбаларни бекорга чиқаради.

Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъаналар нотўғри, шунча мусулмон адашган экан, деган хулосага олиб келади. Энг аянчлиси, мусулмонларни бирлаштириб, жамлаб турган тўғри йўлга путур етказади. Бунинг натижасида эса, мусулмонлар орасида ўзаро парокандалик юзага келади. Бундай даъват мазҳаблар моҳияти ва қийматини умуман билмасликдан келиб чиқади. Гарчи мазҳаблар 4 та бўлса ҳам, улар ягона аҳли сунна вал-жамоанинг йўналишлари сифатида эътибор қилинади ва мусулмон умматини жамлайди, бирлаштиради. Зеро, Пайғамбар (алайҳиссалом) шундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳ умматимни бирор залолатга жамламас». Яна бир ҳадисда «Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир», дейилган.

Батафсил: https://www.bukhari.uz/?p=27977

Lotin alifbosida o‘qing

Яқинларингизга улашинг!
bukhari.uz Telegram Facebook Instagram Twitter YouTube TikTok OK Taplink